“МАN”даги найранг фош бўлди

“МАN”даги найранг фош бўлди
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларнинг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро М.Р бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситаси кабинасига яширилган 1 дона пласстмасса флаконда 50 таблетка жами 500 мг. “Баклосан 10 мг.” номли психотроп дори воситаси ҳамда йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати салкам 27 миллион сўмни ташкил қилувчи товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.