“DAF”даги 1 миллиард сўмлик дори воситалари фош бўлди

“DAF”даги 1 миллиард сўмлик дори воситалари фош бўлди
Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ж.Ж. бошқарувидаги \"DAF\" русумли юк автомашинаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 1 миллиард 58 миллион сўмлик 47 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.