Сайёр қабуллар аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг самарали усули

Сайёр қабуллар аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг самарали усули
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта. Бу борада Бюронинг Сирдарё вилояти бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳам аниқ чора-тадбирлар асосида Гулистон шаҳар “Наъмуна” маҳалласида сайёр қабуллар ташкил этилди, бу амалиёт ижобий самараларга омил бўлмоқда.
Сайёр қабуллар аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг самарали усули
“Наъмуна” маҳалласининг муаммоларини ўрганиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан, 2 та мурожаат қаноатлантирилди, 4 та мурожаат Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси иш юритувига олиниб, 6 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Мухтасар айтганда, бугун ҳеч бир мурожаат шунчаки қоғозларда қолиб кетмаяпти. Ўтказилаётган сайёр қабуллар муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.