Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида 29 мартдан 4-чорак бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда фуқаролардан баҳорги таътил узайтирилдими, деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканини яна бир бор маълум қилди.
“Шунингдек, юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади вазирлик хабарида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қайд этилишича, ҳозирда фуқаролардан баҳорги таътил узайтирилдими, деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканини яна бир бор маълум қилди.
“Шунингдек, юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













