Чилонзор кўприги устида «Матиз» ва «Кобальт» автомашиналари тўқнашди

Чилонзор кўприги устида «Матиз» ва «Кобальт» автомашиналари тўқнашди
Фото: ЙҲХББ

Бугун, 1 май куни соат 12:30ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида «Матиз» ҳамда «Кобальт» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, транспорт воситалари ағдарилган.


Натижада «Кобальт» русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчисига ҳамда «Матиз» русумли автомобилнинг икки нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.