Кадастр объектига тақиқни онлайн текширса бўлади

Кадастр объектига тақиқни онлайн текширса бўлади

My.gov.uzда кадастр объектига тақиқни текшириш имконини берувчи хизмат ишга туширилган. Топган-тутганини йиғиб, ўзаро ишонч шартномаси асосида уй-жой сотиб олиш ниятингиз бор.


Эрта-индин нотариус идораларига олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилинса-ю, объектга тақиқ чиқиб турса ёки сотиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги аниқланса, яна оворагарчиликлар бошланади.


Буларнинг барчаси бўлмаслиги ҳам мумкин. Шартнома тузишдан аввал my.gov.uz орқали кўчмас мулкка нисбатан тақиқ бор-йўқлигини аниқлаштиринг. Шунингдек, умумий мулкка тенг ҳуқуқли шахслар бор-йўқлигини ҳам текширинг.


Ва албатта олди-сотди шартномасини нотариус органларида расмийлаштиринг ва тўловларни қонун доирасида амалга оширинг, дейилади портал каналида берилган хабарда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.