Чироқчида икки Nexia тўқнашувида 3 нафар йўловчи ҳалок бўлди

Чироқчида икки Nexia тўқнашувида 3 нафар йўловчи ҳалок бўлди
Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки Nexia иштирокида юз берган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 12 июль куни соат 09:20 лар атрофида Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган Еттитом—Қарши йўлининг 53-километрида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-1 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2’га тўқнашган.
\"\"
Фото: Видеодан кадр
Оқибатда ҳар иккала машина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Nexia-1’да йўловчи сифатида кетаётган она-бола, Nexia-2’да эса бир нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.