Шавкат Мирзиёев: «Бу ерда бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин»

Шавкат Мирзиёев: «Бу ерда бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин»
Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги Гулистон маҳалласида бўлди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сўнгги йилларда бу ерда янги уйлар, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, болалар ўйингоҳлари барпо қилинди. Ҳовлиларда яшовчилар ердан унумли фойдаланиб, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланади.
Шавкат Мирзиёев: «Бу ерда бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин»
Давлатимиз раҳбари шу ерлик Сайдулла Мирзаев хонадонига кириб, оиланинг яшаш шароитлари билан танишди.
Шавкат Мирзиёев: «Бу ерда бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин»
Оила бошлиғи узоқ йиллар чўпонлик қилган. Турмуш ўртоғи Ҳосият ая билан 6 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказган. Хонадон обод. Томорқадаги иссиқхонада лимон кўчатлари экилган.
Шавкат Мирзиёев: «Бу ерда бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин»
«Сурхондарё — Худо берган замин. Бу ерда қишлоқ хўжалигидан бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин. Шундан фойдаланиб, ривожланган давлатлардан технология олиб келиб, маҳсулотларга бозор топишимиз керак. Бу ҳам қўшимча даромад, янги иш ўринлари бўлади», — деди Президент.

Сайдулла ота бугунги кунда ўғли тадбиркор, келини шифокор бўлиб ишлаётгани, неваралари яхши таълим олаётгани, турмушига шукр қилишини айтди.
Шавкат Мирзиёев: «Бу ерда бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин»
«Шукроналик — энг эзгу қадрият, — деди Шавкат Мирзиёев. — Ҳозир яшаш учун ҳам, ўқиш, ишлаш учун ҳам ҳамма шароит бор. Энг аввало, юртимизда тинчлик-осойишталик бўлиши керак».

Давлатимиз раҳбари Термиз шаҳрининг Мангузар маҳалласида қурилган замонавий кўп қаватли уйларни ҳам кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев: «Бу ерда бир йилда уч марта ҳосил олиш мумкин»
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи ниҳоясига етди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.