Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим

Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари Навоий шаҳридаги «Фарҳод» маданият саройида вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
«Сизларга маълумки, юртимиздаги аҳиллик, тотувликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бераяпмиз. Бунинг натижасида ҳаётингизда нималар ўзгарди? Нима муаммолар, қандай таклифлар бор? Шулар ҳақда сизлар билан юракдан гаплашгани келдим», — деди Президент.
Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
Кўп миллатли Навоий вилояти — халқлар дўстлиги ва ўзаро англашувининг ёрқин ифодаси. Ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, тожик, рус, корейс ва кўплаб бошқа миллат вакиллари бир оила аъзоларидек яшаб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Вилоятда 8 та миллий маданий марказ фаолият юритмоқда. Мактабларда ўқитиш 7 тилда йўлга қўйилган.
Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
Учрашувда қатнашган турли миллат ва элат вакиллари уларнинг ўқиб, ишлаши, маданиятини сақлаши учун кенг шароит яратилганини таъкидлашди. Ўзлари, фарзандлари эришаётган муваффақиятларни сўзлаб беришди. Маданий марказлар учун бинолар ажратилгани, 30 июль мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни этиб белгилангани қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
«Бугун сайловчилар билан учрашувда бу қутлуғ байрамни келгуси йили Навоий вилоятида катта тантана билан нишонлаш таклифини билдирдим, — деди Шавкат Мирзиёев. — Шунингдек, 2022 йилда Навоийда кўп миллатли халқимиз бирлигининг рамзи сифатида Дўстлик боғини барпо этишни режалаштирганмиз».
Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
Президент юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, турли диний конфессиялар учун зарур шароитлар яратишга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев: Сизлар билан юракдан гаплашгани келдим
Давлатимиз раҳбари шу билан Навоий вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.