Президент видеоселекторда қатор янгиланишларни эълон қилди

Президент видеоселекторда қатор янгиланишларни эълон қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир касалликлари олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида кардиология хизмати бўйича қатор янгиланишлар бўлиши эълон қилинди.

Жумладан:
  • Республика кардиология марказининг вилоят филиалларида кўрсатиладиган хизматлар 15 тадан 35 тагача етказилади;
  • (мисол учун, Кардиология марказининг Хоразм вилояти филиалига Оролбўйи минтақавий марказ мақоми берилиб, уни жиҳозлашга 20 млрд сўм ажратилгани ҳисобига республика даражасидаги барча амалиётлар вилоятнинг ўзида йўлга қўйилади);
  • ушбу амалиёт Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, келгуси йил якунигача Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида йўлга қўйилади;
  • келгуси йил 1 июнга қадар Кардиология маркази вилоят филиаллари замонавий ангиограф билан таъминланади;
  • келгуси йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган Тиббиёт кластерида Кардиология маркази ташкил қилинади;
  • бундан буён беморларнинг республика марказларида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар уларнинг филиалларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.