Сергелида йўловчи автобус ёниб кетди

Сергелида йўловчи автобус ёниб кетди
Видеодан скриншот.
Бугун Тошкент шаҳар Сергели тумани «Дўстлик-1» даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган автобусда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни ўчирган. Ёнғин оқибатида автобуснинг орқа салон қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.