Шавкат Мирзиёев Пекинга ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Пекинга ташриф буюрди
Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Хитой пойтахтининг «Шоуду» халқаро аэропортида давлат раҳбарини ушбу мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев Пекинга ташриф буюрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Пекинга ташриф буюрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бугун Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги «Қуш уяси» миллий стадионида бошланади.

Тадбирда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин таклифига биноан бир қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари қатнашади.

Sinxua ахборот агентлиги маълумотига кўра, Хитой раҳбари 4—6 февраль кунлари Пекинда хорижий давлатлар етакчилари, ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари шарафига қабул маросими ўтказади.

Меҳмонлар орасида Россия, Сингапур, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Миср, Польша, Аргентина раҳбарлари, Камбоджа қироли, Қатар амири, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, бошқа қатор давлатлар етакчилари, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус бор.

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари 4—20 февраль кунлари, Паралимпия ўйинлари эса 4—13 март кунлари бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.