Машҳур «Бони Эм» гуруҳи Андижонга келади

Келаси ҳафтада, 18-19-20 июл кунлари Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида «Дунё садолари» эстрада фестивали бўлиб ўтади.
Xabar.uz томонидан маълум қилинишича, Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу мусиқий тадбирда бир қатор дунё даражасидаги юлдузлар иштирок этиши кутилмоқда.
Фестивал олдидан ўтказилган матбуот анжуманида «Дунё садолари»га машҳур «Бони Эм» гуруҳи ва доктор Албан билан бир қаторда яна бир қатор юлдузлар таклиф этилгани айтиб ўтилди. Фестивалда 20 дан ортиқ давлатлардан санъаткорлар иштирок этиши режалаштирилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













