Jay-Z бойлиги 2,6 миллиард долларга етди

Jay-Z бойлиги 2,6 миллиард долларга етди

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, машҳур рэпер ва тадбиркор Jay-Z ҳозирги вақтда дунёнинг энг бой мусиқачиси бўлиб қолмоқда. Унинг умумий бойлиги 2,6 миллиард долларга баҳоланган, деб ёзмоқда Pravilamag.

Jay-Z 2019 йилда хип-хоп оламида миллиардлик сарватга эга бўлган илк артист сифатида тарихга кирган эди. Унинг молиявий қиймати 2023 йилда кескин ошди — 1,4 миллиарддан 2,5 миллиард долларгача. Бу маблағнинг катта қисми мусиқадан эмас, балки бизнесдан келган. Хусусан, у ўзининг Roc Nation лейблидан ташқари, кoняк ва шампан брендига эгалик қилади, шунингдек, Uber компаниясида ҳам улуши бор.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.