Таниқли хонандалардан бири бугун турмушга чиқмоқда

Таниқли хонандалардан бири бугун турмушга чиқмоқда
Таниқли хонандалардан бири бугун турмушга чиқмоқда

Таниқли хонанда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Сайёраи Жаҳон бугун, 10 январь куни турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда Қалампир.уз хабар берди.

Фарғоналик бўлган Сайёраи Жаҳон андижонлик йигитга турмушга чиқмоқда. Айни дамда Андижонда тўй маросими ўтказиляпти.

Маълумотларга қараганда, 15 январь куни Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида Тошкентдагилар учун тўй маросими бўлиб ўтади.

Хонанданинг турмуш ўртоғи тадбиркор. Узунқулоқ гапларга қараганда, тўйдан сўнг Сайёра санъатдаги фаолиятини тўхтатади.

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Сайёраи Жаҳонга оилавий бахт тилаб қоламиз.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.