Актриса Муқаддас Саъдуллаева бугун 35 ёшни қаршилади

Актриса Муқаддас Саъдуллаева бугун 35 ёшни қаршилади

6-декабрь куни актриса Муқаддас Саъдуллаева 35 ёшни қарши олди. Санъаткор бу кунни яқинлари билан нишонлаб, ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов берган совға ва изоҳни мухлислар билан бўлишди.

Йигитали Мамажонов ўзининг меҳрга тўла табригида шундай ёзди:

\"Бугун ман учун жуда керакли инсонимни шукрона куни. Аллоҳ ҳамиша саломатликда, офиятда, хурсандчилик ва халоватда сақласин. Аёлларимиз борига шукур. Алҳамдулиллаҳ.\"

Муқаддас Саъдуллаева эса эрининг самимий табригига миннатдорлик билдириб:

\"Меҳрибоним, боризга шукур,\" — деб жавоб қолдирди.

Актрисанинг туғилган кунига қўйилган пост кўплаб мухлислар томонидан табрик ва илиқ тилаклар билан тўлдирилди. Санъаткорнинг оила бағридаги бахтли кунлари кузатувчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

Актриса Муқаддас Саъдуллаева бугун 35 ёшни қаршилади

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.