Йилнинг энг яхши хонандалари аниқланди

Йилнинг энг яхши хонандалари аниқланди
Йилнинг энг яхши хонандалари аниқланди

\"Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси \" номинацияси ғолиби - Шоҳруҳхон.

Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов топширди.

Хонанда мукофотни кўзида ёш билан қабул қилиб олди.

\"Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси \" номинацияси ғолиби - Шаҳзода (Зилола Мусаева).

Йилнинг энг яхши хонандалари аниқланди


Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ва Рамиз Усмонов топширди.

Йилнинг энг яхши хонандалари аниқланди


Саҳнада Шаҳзоданинг номи тилга олинибоқ Манзура Йўлдошева ўриндиғини тарк этди.

\"Йилнинг энг фаол гуруҳи \" номинацияси ғолиби - \"Сурхон\" гуруҳи.

Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ва Рамиз Усмонов топширди.

\"Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар эркак хонандаси \" номинацияси ғолиби - Яҳё ва Муҳсинбек Мўминовлар

Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева топширди.

\"Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар аёл хонандаси \" номинацияси ғолиби - Роҳила Рўзимова.

Мукофотни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов топширди.

Манзурадан кейин Райҳон Ғаниева ҳам ўз жойини тарк этди.

\"Йилнинг энг яхши опера хонандаси \" номинацияси ғолиби - Раҳимжон Мирзакамолов.

Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева топширди.

Йилнинг энг яхши хонандалари аниқланди


\"Йилнинг энг яхши мусиқа ижрочиси\" номинацияси ғолиби - Фарҳод Абдуллаев.

Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов топширди.

Йилнинг энг яхши хонандалари аниқланди


\"Йилнинг энг яхши балетмейстери\" номинацияси ғолиби - Қодир Мўминов.

Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова топширди.

Манба: Qalampir.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.