Жаноб Бин яна экранларга қайтмоқда

Жаноб Бин яна экранларга қайтмоқда
Жаноб Бин яна экранларга қайтмоқда

Британиялик таниқли комик актёр Роуэн Аткинсон унга машҳурлик келтирган жаноб Бин ролини Хитойнинг \"Энг кулгили комедия: фильм\" суратида яна ижро этади. Бу ҳақда Independent нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Фильм яратувчиларининг айтишича, суратга олиш гуруҳи актёр хитойчани билмагани сабаб у билан имо-ишоралар ва мимикалар ёрдамида мулоқот қилган.

Суратда 5 дўстнинг Хитойнинг қимор ўйинлари пойтахти саналувчи Макаога сафари ҳақида сўзланади. Улар Макаода адашиб қолиб, боксчи Майк Тайсонни учратиб қолишади.

Жаноб Бин Аткинсоннинг энг машҳур, бироқ ягона роли эмас. У бир нечта фильмларда суратга тушган. Актёр 2016 йилда \"Мегрэ қопқон қўймоқда\" триллерида комиссар Жюль Мегрэ ролини ижро этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.