Ширин Зоитова: “Қоп кийсам ҳам ярашади”

Ширин Зоитова интервюларидан бирида ўзининг кийиниш услуби ва қарашлари ҳақида самимий фикр билдирди.
Суҳбат давомида унга: “Кўплаб хонандалар уйида кийим коллекцияси йиғади, сизда ҳам коллекция борми?” деган савол берилди. Хонанда бу саволга содда ва очиқ жавоб қайтарди:
“Мен коллекция йиғмайман. Кияман, кияман ва кийиб бўлганларимни бошқаларга тарқатиб юбораман. Ҳеч қачон уйимда 10 йил олдинги кийимларимни ёки қимматбаҳо либосларни йиғиб юрмайман. Умуман олганда, кийим-кечак, тақинчоқлар, оёқ кийимлар ёки сумкаларга катта пул сарфлашни ёқтирмайман”, — деди у.
Суҳбат якунида эса хонанда ҳазил аралаш илиқ фикр билан барчани кулдириб қўйди:
“Ойижоним айтадилар: \'Сен қоп кийсанг ҳам ярашади\', — деб”, — дея самимий тарзда сўзини якунлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













