Хамдам Собиров нимани топди ва нимани йўқотди?

Хамдам Собиров нимани топди ва нимани йўқотди?

Хонанда Хамдам Собиров интервюларидан бирида ўз ижодий йўли ва шоу-бизнесдаги ҳаёти ҳақида самимий фикрлар билдирди. Унга “Шоу-бизнесда топган энг катта бахтингиз нима?” деган савол берилганда, хонанда иккиланмай: “Мухлисларнинг меҳри”, дея жавоб берди.

Унинг таъкидлашича, ҳар бир санъаткор учун мухлислар эътибори ва меҳридан ортиқ бойлик йўқ:

“Менимча, ҳар бир ижодкор учун мухлисларнинг меҳрини қозониш энг катта бахт ҳисобланади”, — деди у.

Суҳбат давомида хонандага яна бир ўйлантирувчи савол берилди: “Йўқотганингиз нима бўлди?” Бу сафар Хамдам Собиров қисқа, аммо чуқур маъноли жавоб қайтарди: “Тинчимни”.

Бу жавоб санъат йўлида эришилган муваффақиятлар ортида катта меҳнат, масъулият ва баъзан шахсий хотиржамликдан воз кечиш ҳам борлигини яна бир бор эслатади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.