Жавоҳир Синдоров 42,5 минг долларга эга бўлди

Жавоҳир Синдоров 42,5 минг долларга эга бўлди

Жорий йилнинг 14–23 май кунлари Super Chess Classic Romania 2026 турнири Bucharest пойтахтида ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон гроссмейстери Жавоҳир Синдоров 3-ўринни қўлга киритиб, 42,5 минг АҚШ доллари мукофот пулига сазовор бўлди.

Мусобақада натижалар қуйидаги тартибда қайд этилди:

1.Винсент Кеймер (Германия) – 6 очко ($100 000);

2.Фабиано Каруана (АҚШ) – 5,5 очко ($65 000);

3.Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) – 5 очко ($42 500);

4.Уэсли Со (АҚШ) – 5 очко ($42 500);

5.Аниш Гири (Нидерландия) – 4,5 очко ($18 000);

6.Максим Ваше-Лаграв (Франция) – 4,5 очко ($18 000);

7.Жордан ван Форест (Нидерландия) – 4,5 очко ($18 000);

8.Рамеишбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) – 4,5 очко ($18 000);

9.Богдан-Даниэл Дяк (Руминия) – 4,5 очко ($18 000);

10.Алиризо Фирузжа (Франция) – 1 очко ($10 000).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.