“Ёмон инсон” деб ўйлашган актёр — Мирза Азизов ҳақида рафиқаси айтган шок хотиралар

“Ёмон инсон” деб ўйлашган актёр — Мирза Азизов ҳақида рафиқаси айтган шок хотиралар

22 май куни Мирза Азизов ҳаёт бўлганида 63 ёшни қарши олган бўларди. Шу муносабат билан театр ва кино соҳасига бутун умрини бағишлаган, салбий образларни ҳам мардонавор ижро этишдан чўчимаган марҳум актёрнинг ҳаёт йўли ҳамда яқинларининг уни ҳақидаги хотираларига назар ташланади.

Мирза Азизов 1963 йилда Наманган вилояти, Чуст туманида, ҳофиз Муҳаммаджон ота оиласида дунёга келган.

Тожибар Азизова, актёрнинг рафиқаси:

“Ёмон инсон” деб ўйлашган актёр — Мирза Азизов ҳақида рафиқаси айтган шок хотиралар

— Қайнонам Муҳаббатхон ая меҳрибон ва яхши аёл бўлган. У киши сергўшт таомлар тайёрлаб, иссиқ дастурхонларга ўраб, поезд орқали келиб, бизга ҳам улуш қиларди. Қайнотам Муҳаммаджон ота эса катта ҳофиз, форс шеъриятини яхши биладиган илмли инсон эди. Бу хислатлар Мирза Азизовга ҳам ўтган. Раҳматли турмуш ўртоғим отасининг 65–66 ёшларида туғилган фарзанди бўлган. “Катта ёшда туғилган бола ақлли бўлади”, дейишади-ку, Мирза ака ҳам жуда ақлли инсон эди.

Тожибар Азизова:

— Севгимиз дўстликдан бошланган. Бир курсда ўқирдик. Гоҳида пулимиз қолмаганида, у бизга билдирмасдан сумкамизга пул солиб қўярди. Ётоқхонада яшаган пайтимизда, Мирза Азизов тўй хизматларида ишлаб келса, эртаси куни ётоқхонада байрам бўларди. “Бешёғоч” бозоридан маҳсулот олиб келиб, ўзи ош қилиб берарди. Бизнинг қорнимизни тўйдирганидан бахтиёр бўларди.

“Ёмон инсон” деб ўйлашган актёр — Мирза Азизов ҳақида рафиқаси айтган шок хотиралар

— “Тубанлик” фильмидаги салбий роли сабаб кўпчилик Мирза Азизовни ҳаётда ҳам шундай деб ўйлаб, ёмон кўриб қолишганди. Ҳатто аёллар менга қўнғироқ қилиб, “эрингиз билан ажрашинг, у фарзандларингизга яхши ота бўлолмайди”, дейишарди. Бозорга борсак, сотувчилар ҳам хизмат кўрсатишни истамас эди. Мен мухлислар ёмон кўриб қолишидан қўрқиб салбий ролларни ўйнамайман, лекин у киши “Ҳаётда бундай инсонлар ҳам бор, кимдир бундай образларни ҳам ижро этиши керак”, дердилар.

Раҳбарлик ва эътироф йиллари

“Ёмон инсон” деб ўйлашган актёр — Мирза Азизов ҳақида рафиқаси айтган шок хотиралар

Мирза Азизов 1999 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 2013 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” унвонига сазовор бўлди. 2019 йилда Қирғизистонда Халқаро Чингиз Айтматов номидаги “Олтин медал” билан тақдирланди.

2016 йилдан умрининг охиригача Мукимий театри директори лавозимида ишлаб, театрни академик мақомга олиб чиқишга интилди. Бироқ у ижодий режалар авж олган паллада, 2021 йил 16 апрелда 58 ёшида коронавирус сабаб ҳаётдан кўз юмди.

— Мирза Азизовнинг энг катта ишларидан бири — Миллий театр билан Мукимий театри ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйганидир. Театрни академик даражага чиқариш учун катта ҳаракат қилган ва бу орзу амалга ошган.

“Бирга умрага бормоқчи эдик...”

Тожибар Азизова:

“Ёмон инсон” деб ўйлашган актёр — Мирза Азизов ҳақида рафиқаси айтган шок хотиралар

— 35 йил бирга яшадик, лекин гўё 50–60 йил яшагандекмиз. Кундузлари йўқликлари унчалик билинмасди, аммо кечқурун ёстиқлари бўш эканини кўриб, “Жуда кам яшадик”, дейман. Зангиота шифохонасида ётганларида бирга умрага борамиз деб ваъда қилган эдик. Лекин у кунга етолмадилар...

— Мирза Азизов ўзларига катта мол-мулк қолдирмаган. Аммо одамларга қилган яхшиликлари, яширин эзгу амаллари қолди. Вафотидан кейин кўп инсонларга махфий яхшилик қилгани маълум бўлди. Бу нарсаларни ҳеч қандай бойлик билан тенглаб бўлмайди, дейди Тожибар Азизова.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.