Тимати Ўзбекистонда илк бор яккахон концерт беради

Тимати Ўзбекистонда илк бор яккахон концерт беради
Тимати Тошкентда яккахон концерт дастурини тақдим этади. Концерт 27 ноябр куни “Karting Center Anhor Lokomotiv Park”да бўлиб ўтади.

Дастур ташкилотчиларининг ушбу шоу ёрқин тарзда ўтишига ишончлари комил. Тимати ўзининг хит қўшиқлари: \"Лада седан – баклажан\", \"Ключи от рая\", \"Где ты, где я\", \"Я буду ждать\"ни ижро этиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда Тимати санъатининг мухлислари бисёр. Бунга унинг Instagram ижтимоий тармоғидаги обуначиларини мисол қилиб келтириш мумкин. Тиматининг Instagram саҳифасига 500 мингга яқин ўзбекистонликлар обуна бўлишган ва ижодини кузатиб боришади.

Олдинроқ куз ойларида Тимати Тошкент марказида Black Star Burger ресторан тармоғини очиши маълум қилинганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.