МакSим ЙТҲдан кейинги илк концертини Тошкентда тақдим этади

МакSим ЙТҲдан кейинги илк концертини Тошкентда тақдим этади
Фото: Life
Россиялик хонанда МакSим ЙТҲдан кейин илк концертини 25 май куни Тошкентда, «Халқлар дўстлиги» санъат саройида беради. Бу ҳақда қўшиқчи MY5 телеканали орқали мухлисларига видеомурожаатида маълум қилган.

Шу йил апрель ойида МакSим «Абонент недоступен» қўшиғига клип олиш учун сафарга отланаётиб, бехос содир бўлган ЙТҲ сабаб Москва шифохоналаридан бирига ётқизилганди. Ҳозирги пайтда унинг соғлиғи анча тикланган ва у Тошкент сафарига ҳозирлик кўрмоқда.

— Ассалом, қуёшли Тошкент! Биз сизлар билан 25 май куни «Халқлар дўстлиги» саройида кўришамиз! Қалбимиз ардоғидаги сара қўшиқларимиз, ажиб туйғуларимизни меҳмондўст шаҳар аҳлига тақдим этамиз! — дейди МакSим.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.