«Зулейҳа» сериалида Умит исмли қаҳрамон пайдо бўлади

«Зулейҳа» сериалида Умит исмли қаҳрамон пайдо бўлади
Фото: Haberlerim
«Зулейҳа» сериалининг суратга олиш жамоасига янги актриса Ханде Сорал келиб қўшилади. У Умит исмли бош қаҳрамонлардан бирини ижро қилади, деб ёзади «Kinoteka.com».

77-қисмда Йилмаз ролини гавдалантирган Угур Гунеш сериални тарк этади. Бирсен Алтунташнинг маълум қилишича, бунга актёрнинг Керем Алишик билан келиша олмагани сабаб бўлган ва шу боис янги шартнома имзолашни истамаган.

У Ваҳидедан сўнг лойиҳадан чиқиб кетади. Сюжетга кўра, Йилмаз автоҳалокатда вафот этади.

Ханденинг лойиҳага келиб қўшилиши билан воқеалар ривожи янада қизиқ авж олади. У ижро қиладиган Умит исмли қаҳрамон Демирга ёрдам беради. Аданага етиб борган актриса суратга олиш жамоаси билан танишган. У Аданада ишлашдан бахтиёр экани ҳамда анча вақтдан буён бирга ишлаётган жамоа аъзосига айланганидан хурсандлигини таъкидлаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.