«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Ҳолливуддаги Dolby Theatre саройида кино оламининг энг нуфузли — «Оскар» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ташкилотчилар бу йил илк бор саккиз номинация (пардоз, оригинал мусиқа, саҳналаштириш, овоз, монтаж, қисқа метражли анимацион фильм, қисқа метражли ҳужжатли ва бадиий фильм) ғолибларини тантанали маросим олдидан эълон қилишга қарор қилди.

Бу йил «Оскар» мукофотига жами 38 та асар даъвогарлик қилди. Қуйида асосий номинациялар бўйича ғолибларни таништирамиз.

Операторлик иши ва махсус эффектлар
«Дюна» фильми ушбу номинацияда мукофотни қўлга киритди.
«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
«Дюна» фильмидан кадр.
Дени Вильнёвнинг ушбу филми «Оскар» мукофотига ўнта номинация бўйича номзод бўлди, жумладан, йилнинг энг яхши фильми номига ҳам даъвогарлик қилди. Операторлик иши бўйича «Оскар» мукофоти Грейг Фрейзерга, визуал эффектлар мукофот эса тўрт кишилик жамоага насиб этди.

Мультфилм
Диснейнинг «Энканто» филми тўлиқ метражли анимацион фильм номинациясида «Оскар»ни қўлга киритди.
«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
«Энканто» мультфилмидан кадр.
Иккинчи пландаги рол
Трой Коцур «CODA: кар ота-онанинг фарзанди» фильмида «Иккинчи пландаги энг яхши актёр» номинациясида Академия мукофотига лойиқ топилган бўлса, «Вестсайд тарихи» мусиқий фильми актрисаси Ариана ДеБос «Иккинчи пландаги энг яхши актриса» мукофотига сазовор бўлди.
«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Актриса Ариана ДеБос.
Энг яхши сценарий
Кеннет Брана «Белфаст» фильми учун оригинал сценарий учун Академия мукофотини қўлга киритган бўлса, «CODA» фильми сценарийси муаллифи ва режиссёри Шан Хейдер «Энг яхши мослаштирилган сценарий» учун тақдирланди.
«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
«Белфаст» фильмидан кадр.
Режиссёрлик иши
Жейн Кемпион «The Power of the Dog» фильми учун «Энг яхши режиссёр» номинациясида ғолиб бўлди.
«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
«The Power of the Dog» фильмидан кадр.
Қўшиқ
Хонанда Билли Айлиш Жеймс Бонд ҳақидаги сўнгги — «Ўлишнинг вақти эмас» фильми учун ёзилган қўшиғига «Оскар» мукофотини қўлга киритди.
«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Билли Айлиш.
Энг яхши актёр
Уилл Смит «Қирол Ричард» картинасидаги роли учун «Энг яхши актёр» номинациясида Академия мукофоти билан тақдирланди.
«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
«Қирол Ричард» фильмидан кадр.
Энг яхши актриса
Жессика Честейн «Тэмми Фэйнинг кўзлари» фильмидаги ижроси учун «Энг яхши актриса» номинациясида «Оскар» мукофотини қўлга киритди.
«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Америкалик актриса Жессика Честейн.
Энг яхши фильм
Шан Хейдернинг «CODA» фильми йилнинг энг яхши фильми номинациясида «Оскар» мукофотига лойиқ топилди.
«Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
«CODA: кар ота-онанинг фарзанди» фильмидан кадр.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.