Ули Ҳоэнесс: Барселона жамоасининг бир тийини ҳам йўқ

Ули Ҳоэнесс: Барселона жамоасининг бир тийини ҳам йўқ

Бавария фахрий президенти Ули Ҳоэнесс шанба оқшомида жамоа қаҳрамони Гарри Кейн ҳақида илиқ фикрлар билдирар экан, айни вақтда Испаниянинг Барселона клубини кескин танқид остига олди. Германия рекордчиси ҳисобланган клуб раҳбари кубок финали куни бир неча соат давомида ОАВ сарлавҳаларидан тушмади. У ўз интервюсида нафақат рақибларини, балки клуб спорт директори Max Эберл ва ҳатто мухлисларни ҳам танқид қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бавария жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг, Ҳоэнесс АРД телеканалида чиқиш қилиб, хет-трик қайд этган Гарри Кейн ҳақида гапирди. “Бу биз амалга оширган энг яхши трансфер”, — дея таъкидлади 74 ёшли мутахассис. 2023-йилда қарийб 100 миллион евро эвазига келган Англия терма жамоаси сардори мавсум давомида 51 ўйинда 68 та гол ва ассист қайд этиб, ўзини тўла оқлади.

Ҳоэнесснинг айтишича, Гарри Кейн сотилмайди. Барселона уни Роберт Левандовски ўрнига муносиб номзод сифатида кўраётгани ҳақидаги миш-мишларга жавобан у шундай деди: “Албатта йўқ. Бавария футболчи сотадиган эмас, сотиб оладиган клуб. Боз устига, Барселона жамоасининг бир тийини ҳам йўқ. Ҳаммаси шундан бошланади”.

Каталонияликлар сўнгги йилларда молиявий муаммолар гирдобида қолган ва Ла Лига белгилаган маошлар чегараси туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишда қийналиб келмоқда. Бироқ, сўнгги маълумотларга кўра, вазият бироз юmsҳаган ва Испания чемпиони янги мавсумда трансфер бозорида чекловларсиз иштирок этиш имконини берувчи “1:1” қоидасига қайтмоқда.

Гарри Кейн эса Ҳоэнесснинг мақтовларидан мамнун эканини яширмади. “Бундай гапларни эшитиш ёқимли. Бу клубда жуда кўп буюк футболчилар тўп сурган, шунинг учун ўзимни шарафли ҳис қиляпман. Бу мен ва оилам учун катта қадам эди. Мен ўзимни клуб тарихининг бир қисми деб ҳис қиламан”, — деди 32 ёшли ҳужумчи.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.