Арсенал иқтидори Max Доумен Англия Премер-лигасида янги рекорд ўрнатди

Арсенал жамоасининг ёш юлдузи Max Доумен Англия Премер-лигаси тарихида асосий таркибда майдонга тушган энг ёш футболчига айланиб, яна бир бор ўз исмини тарих зарварақларига муҳрлади. 16 ёшли футболчи Микел Артета томонидан Кристал Пеласга қарши мавсумнинг сўнгги ўйинида асосий таркибга киритилди ва қарийб йигирма йилдан бери янгиланмай келаётган рекордни янгилади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
2025-26-йилги мавсум Арсенал учун унутилмас кечди ва Доумен ушбу муваффақиятли юришни навбатдаги марра билан якунлади. Селҳурст Парк стадионида 16 ёш-у 144 кунлигида майдонга тушган Max Доумен, Англия Премер-лигаси тарихидаги энг ёш старт таркиб ўйинчисига айланди. Ушбу воқеа янада аҳамиятли бўлишига сабаб, янги чемпион сифатида майдонга тушган Арсенал жамоасини рақиблар фахрий қоровул сафида кутиб олишди.
Ушбу натижа билан Доумен 2008-йилда Эвертон сафида 16 ёш-у 198 кунлигида дебют қилган Хосе Бахтер ўрнатган рекордни ортда қолдирди. Арсенал академияси тарбияланувчиси Микел Артета қўл остида шиддатли ўсишга эришди ва ёш шунчаки рақам эканлигини исботлаб, асосий жамоанинг чемпионлик тантаналарига қўшилди.
Кристал Пеласга қарши ўйин ёш иқтидор эгасининг жорий мавсумдаги ягона ютуғи эмас. 2025-йил августида у 15 ёш-у 235 кунлигида Англия Премер-лигасида дебют қилган энг ёш ўйинчи бўлган эди. Ноябр ойида эса 15 ёш-у 308 кунлигида Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёш футболчи сифатида қайд этилди. Март ойида эса Эвертон дарвозасига гол уриб, 16 ёш-у 73 кунлигида турнир тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланган эди.
Ички чемпионатда бешта ўйинда иштирок этган Max Доумен расман Англия Премер-лигаси ғолибига айланди. Бу 16 ёшли ҳар қандай футболчи фақат орзу қилиши мумкин бўлган профессионал дебют мавсуми бўлди.













