Челси Сандерлендга мағлуб бўлиб Еврокубоклардан қуруқ қолди

Челси Сандерлендга мағлуб бўлиб Еврокубоклардан қуруқ қолди

Челси учун жорий мавсум якуни ҳақиқий фалокатга айланди. Англия Премер-лигасининг сўнгги турида Сандерленд меҳмони бўлган Лондон клуби 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу натижадан сўнг Челси турнир жадвалида 10-ўринни эгаллади ва келаси мавсумда Еврокубокларда қатнашиш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ўйин мезбонларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Коул Палмер учрашувнинг 4-дақиқасида ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. 25-дақиқада Траи Ҳуме яқин бурчакни аниқ нишонга олиб, Сандерлендни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда лондонликлар Жоау Педро орқали вазиятни тенглаштиришга уринишди, аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

Иккинчи бўлим бошида Челси ҳимоясидаги тартибсизликлар давом этди. 50-дақиқада Мало Густо бахтсиз ҳодиса туфайли тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди ва ҳисоб 2:0 кўринишига келди. Oraдан кўп ўтмай Коул Палмер узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди ва жамоасига умид бағишлади.

Бироқ, 61-дақиқада Уэсли Фофана иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этиши меҳмонларнинг барча режаларини чиппакка чиқарди. Бир киши кам бўлиб қолган Челси ўйин охиригача ҳисобни тенглаштира олмади. Ушбу ғалаба эвазига Сандерленд келаси мавсумда Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди, лондонликлар эса мавсумни совринсиз ва Европасиз якунлашди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.