Ювентус иштирокидаги дерби олдидан тартибсизликлар юзага келди

Италия А Сериясининг сўнгги туридан ўрин олган Турин дербиси олдидан вазият кескинлашди. Ювентус ва Торино жамоалари ўртасидаги баҳс арафасида ашаддий рақиблар ўртасида оммавий тўқнашувлар келиб чиқди. Gazzetta делло Sport нашрининг хабар беришича, полиция тартибсизликларда иштирок этган саккиз нафар Ювентус мухлисини ҳибсга олган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Мухлислар ўртасидаги жанжал оқибатида бир неча киши жароҳатланган, улардан бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, якшанба оқшомига белгиланган учрашувнинг бошланиш вақти кечиктирилди. Чигал ёзди машғулотлари вақтида мухлислар ўз жамоаси футболчиларини майдонга тушмасликка чақиришди.
Ювентус сардори Мануэль Локателли вазиятни юmsҳатиш мақсадида мухлислар билан мулоқот қилишга уринди, бироқ ишқибозлар агар ўйин бошланса, майдонга бостириб кириш билан таҳдид қилишди. Шундан сўнг футболчилар вақтинча кийиниш хонасига йўл олишди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг, меҳмон мухлислар сектори тўлиқ бўшатилди.
Ниҳоят, маҳаллий вақт билан соат 21:50 да учрашувга старт берилди. А Серия якунида Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган Ювентус учун ушбу ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Турнир жадвалида олтинчи ўринда бораётган туринликлар Милан, Рома ва Комо каби рақибларини ортда қолдириш учун фақат ғалаба ҳақида ўйлашлари лозим эди.













