Буклама экранли смартфонларнинг қайси бири энг харидоргир?

Буклама экранли смартфонларнинг қайси бири энг харидоргир?
Фото: iPhones.ru
Ўтган йил августида тақдим этилган Samsung Galaxy Z Flip 3-авлод смартфони — экрани букилувчи смартфонлар орасида энг кўп сотилаётгани. Display Supply Chain Consultants (DSCC) тадқиқотлари буни тасдиқламоқда.

2022 йилнинг 1-чорагида жаҳон бозорида жами 2,22 миллион дона шу турдаги смартфонлар сотилди. Бу 2021 йилнинг шу давридагидан 571 фоизга юқори, деб ёзди Gizchina.
Буклама экранли смартфонларнинг қайси бири энг харидоргир?
Ушбу смартфонларнинг қарийб 51 фоизи — Samsung Galaxy Z Flip 3. Умуман олганда, Samsung букламафонлар бозорида 74 фоиз улуш билан яққол пешқадам.

Иккинчи ўриндаги Huawei буклама смартфонлари бозор улуши 20 фоизни ташкил этди. Бу компаниянинг энг оммалашган модели — Huawei P50 Pocket.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.