Google шошқалоқлиги ортидан $100 млрд йўқотди

Google шошқалоқлиги ортидан $100 млрд йўқотди
Фото: PCMag
ChatGPT жуда тез оммалашаётганидан хабарингиз бор. «Нони яримта бўлишини истамаган» Google тез орада шунга ўхшаш сервис — Bard чат-ботини ишга тушириб юборди. Аммо...

Шошқалоқлик қимматга тушди: Bard йўл қўйган битта хатони деб Alphabet (Google) акциялари қийматининг 8 фоизини ёки 100 млрд долларини йўқотди.

Акциялар нархи 8 феврал куни Ню-Йорк биржасидаги кундузги савдоларда $99,37 гача пасайган.

Bard қандай хато қилган?

Тўғридан-тўғри эфир пайти сунъий интеллектда ишловчи чат-бот (Bard)га қуйидаги савол берилди: «Мен тўққизга тўлган фарзандимга Жеймс Уэббнинг (фазодаги энг кучли телескоп, 2021 йил охирида ишга туширилган — таҳр.) қайси янги кашфиётларини сўзлаб беришим мумкин?».

Бот саволга иккита тўғри жавоб бериб, учинчисида хато қилди — Қуёш тизими ташқарисидаги экзосайёралар (Ерга ўхшаш — таҳр.) ёки сайёраларни биринчи бўлиб шу телескоп суратга олган деди.

NASA маълумотларига кўра, экзосайёранинг биринчи ҳақиқий сурати анча олдин, 2004 йилда пайдо бўлган. Сурат муаллифи — Жуда улкан телескоп (Very Large Telescope, VLT), у Европа жанубий обсерваториясига қарашли.

Ботнинг хатосига Google корпорациясининг шошқалоқлиги сабаб бўлган дейилмоқда: OpenAI (ChatGPT шуники) сингари компаниялар кириб келган бозордаги рақобат пойгасига жуда эрта қўшилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.