Xiaomi расмий равишда Redmi Pro флагманини тақдим этди

Xiaomi расмий равишда Redmi Pro флагманини тақдим этди
Xiaomi расмий равишда Redmi Pro флагманини тақдим этди

Хiaomi ил бор расмий равишда ўзининг смартфони бўлмиш Redmi Pro смартфонини тақдим этди. У айни пайтда Redmi сериясидаги энг кучли қурилма ҳисобланмоқда. Redmi Pro тўлиқ металл корпус, 2,5D шишаси билан ҳимояланган ва 5,5 дюймли OLED-дисплей, USB Type-C порти ва бармоқлар сканери билан жиҳозланган.

Смартфон уч варинтда тақдим этилади: бюджет версия 10 ядроли Helio X20 процессори, 3 ГБ тезкор хотира ва 32 ГБ қўшимча хотирага, қиммат моделлар эса 3 ва 4 ГБ тезкор хотира ҳамда 64 ва 128 ГБ қўшимча хотираларга эга бўлади.

Redmi Pro да суратга олиш учун иккита асосий камералардан фойдаланилади. Улар 13 ва 5 Мп бўлиб, сенсорлидир. Олд камера эса 5 Мп. Компания вакилларининг хабар беришича, ImagiQ Pro чипига эга иккита камера DSLR-камер даражасида суратга олиш имконини беради.

Xiaomi флагмани технологиянинг стандарт жамланмалари VoLTE, 4G+, Wi-Fi, Bluetooth лар билан жиҳозланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.