Туркия янги микро ўлчамли дрон ишлаб чиқарди

Туркия Мудофаа саноати бошқармаси микро ўлчамдаги учувчисиз ҳаво аппарати — дрон ишлаб чиқди. Бу ҳақда турк ОАВ хабар берди.
Қайд этилишича, кафт катталигидаги янги учувчисиз аппаратнинг оғирлиги 100-150 граммни ташкил қилади.
HİRO дрони ҳам ҳавода, ҳам қуруқликда ҳаракатлана олиши маълум қилинмоқда.
Бу турдаги дронлар аллақачон Туркия, Покистон ва Ливия армиясига хизмат кўрсатмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.












