Beeline Албанияда CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда

Beeline Албанияда CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда
Beeline Албанияда CAMEL-роуминг географиясини кенгайтирмоқда

Beeline CAMEL-роумингнинг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. Vodafone (Албания) компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, CAMEL-роуминг хизмати исталган мусбат балансда, яъни абонент баланси $0 га тенг бўлгунига қадар $50 кафолатли бадалсиз “Beeline” алоқасидан фойдаланиш имконини беради. Бунда ҳисобдаги маблағ реал вақт режимида ечиб олинади. CAMEL -роуминг активлаштиришни талаб қилмайди, чунки хизмат телефонда автоматик тарзда ёқилган. Хизматдан олдиндан тўлов тизимидаги тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар - жисмоний шахслар ҳисобларида исталган мусбат қолдиқ бўлганида фойдаланишлари мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.