Microsoft Xbox нархларини оширди

Microsoft Xbox нархларини оширди
Microsoft корпорацияси 2025 йил 1 майдан бошлаб ўзининг Xbox консоллари ва уларга тегишли аксессуарлар нархларини оширди, деб uz.kursiv.media хабар берди.

Янги нархларга кўра, 512 ГБ ҳажмдаги Xbox Series S 26,6% га оширилиб, $380 (тахминан 4 560 000 сўм) бўлди. Кучлироқ модел бўлган Xbox Series X эса 20% га қимматлашиб, $600 (тахминан 7 200 000 сўм) га етди. Шунингдек, контроллерлар нархи $70 дан $80 (тахминан 960 000 сўм) га кўтарилди.

Microsoft бу қарорни бозор шароити ва ривожланиш харажатларининг ортиши билан изоҳлади.

Бундан аввал, Sony корпорацияси ҳам Европадаги PlayStation консоллари нархини 25% га оширган эди. Бу ўзгаришлар АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган савдо божлари таъсирида амалга оширилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.