OpenAI август ойида GPT-5 ни тақдим этади

OpenAI август ойида GPT-5 ни тақдим этади

OpenAI 2025 йил август бошида янги GPT-5 тил моделини тақдим этади, деб rozetked.me хабар берди. Ушбу модел GPT-4 ва о-сериес имкониятларини бирлаштиради ва мавжуд моделлар ўрнини эгаллайди.

Янги GPT-5\'нинг эътибори унумдорлик, массивлик ва турли ишлатиш сценарийларига қаратилади. У асосий (маин), мини ва энг енгил (нано) турларда чиқади. Маин ва мини версиялари ChatGPT ҳамда API орқали, нано эса фақат API ишлаб чиқувчиларига тақдим этилади.

О-серия моделлар, жумладан машҳур о3, алоҳида серия сифатида бекор қилинади ва уларнинг имкониятлари GPT-5 га қўшилади. Шунингдек, о3-мини га ўхшаш опен-wеигҳт модел ҳам тайёрланмоқда ва у 2019 йилдаги GPT-2\'дан сўнг биринчи очиқ релиз бўлади. Бу модел эркин лицензия асосида чиқиши кутилмоқда.

Чиқиш санаси аниқ эмас: жамоа инфратузилма, техник ва бозор омилларини ҳисобга олмоқда. Бироқ, тайёргарлик фаол кетмоқда ва OpenAI ўз ҳамкорларини аллақачон огоҳлантирган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.