Android созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш

Android созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш
Android созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш

Смартфон «оғирлашиб», чала ишлаб, орада ўчиб қолиб… хуллас, ишкал қилиб юрган бўлса, унинг созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш керак бўлади. Бу билан ундаги муаммоларнинг 90 фоизи ҳал бўлади, деб ёзади Terbayt.uz сайти.

Хўш, Android тизимли қурилмаларнинг созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш қандай амалга оширилади?

Бунинг учун аввало унинг созламалари – «Настройки»ни очамиз.
Android созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш

У ердан «Резервное копирование и сброс»ни танлаймиз, бу бўлимда қурилма созламаларининг захира нусхасини яратиш ва уларни дастлабки ҳолатига қайтариш функциялари мавжуд.
Android созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш

Шу ердан «Сброс настроек»ни танлаймиз.
Android созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш

Кўриб турганингиздек, бу ерда бошқа функциялар ҳам бор, биз фақат «Сбросить настройки»ни босамиз. Қурилмангиз ўчиб-ёнади ва созламалари худди заводдан янги чиққан пайтидагидек бўлиб қолади.
Android созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш

Диққат! Созламаларни илк ҳолатига қайтаришдан олдин, уларни Google аккаунтингиз орқали синхронизация қилиб қўйинг. Кейин эса, созламалари яп-янгидек бўлиб қолган қурилмангизга ўша аккаунтингизни киритиб, яна синхронлашингиз мумкин.

Шунингдек, бу жараённи бошлашдан аввал, ҳар эҳтимолга қарши, унинг доимий хотирасидаги барча файлларингизни компьютерга кўчириб олиб қўйиш ҳам зарар қилмайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.