OpenAI Apple компаниясини судга бермоқчи

Bloomberg хабарига кўра, OpenAI компанияси Apple билан ҳамкорликдан норози бўлиб, судга мурожаат қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. ChatGPT интеграцияси кутилган обуначилар сонини ва даромадни олиб келмагани OpenAI раҳбариятини жиддий хавотирга солган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
2024-йил июн ойида эълон қилинган ҳамкорлик доирасида ChatGPT iPhone тизимларига, хусусан Siri ва Висуал Intelлигенсе функцияларига киритилган эди. Бироқ OpenAI ушбу функциялар фойдаланувчилар учун қулай жойлаштирилмагани ва даромад кўрсаткичлари прогнозлардан анча пастлигидан шикоят қилмоқда.
Apple эса ўз навбатида OpenAI'нинг махфийлик стандартлари ва компаниянинг аппарат таъминоти бозорига кириб боришга уринишларидан норози. Apple собиқ дизайн раҳбари Жонй Иве бошчилигидаги бу ҳаракатлар икки компания ўртасидаги муносабатларни янада совитган.
Бу ҳолат Apple'нинг ҳамкорлар билан ишлашдаги мураккаб тарихини яна бир бор эслатди. Илгари Google, Adobe ва Spotify каби гигантлар ҳам Apple'нинг платформа устидан тўлиқ назорат ўрнатиш сиёсати туфайли турли муаммоларга дуч келишган эди.













