Орбитал тутиб олиш: Россия сунъий йўлдошлари ИСEЕ-Х36 га яқинлашмоқда

Орбитал тутиб олиш: Россия сунъий йўлдошлари ИСEЕ-Х36 га яқинлашмоқда

Ер атрофидаги фазода Россиянинг “Космос” сериясига мансуб сунъий йўлдошларининг ноодатий фаоллиги қайд этилди. 16-апрель куни Плесецк космодромидан “Soyuz-2.1b” ракетасида учирилган тўртта аппарат (“Космос-2610” – “Космос-2613”) ўз орбиталари оғиш бурчагини синхрон равишда ўзгартирди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Экспертларнинг таъкидлашича, бундай манёврлар жуда кўп энергия ва ёқилғи сарфини талаб қилади. Одатда бу каби ҳаракатлар фақат аниқ бир мақсад — таъқиб қилинаётган объект билан бир хил траекторияга чиқиш учун амалга оширилади. Ҳозирда Россия аппаратлари Финляндия ва АҚШга тегишли бўлган ИСEЕ-Х36 сунъий йўлдошидан 500 метрдан 22 километргача бўлган масофада жойлашган.

ИСEЕ-Х36 қурилмаси Ерни радиолокацион кузатиш тизимига киради. Ушбу турдаги аппаратлар об-ҳаво ва вақтдан қатъи назар, сиртнинг 16 сантиметргача аниқликдаги батафсил тасвирларини олиш имкониятига эга. ИСEЕ компанияси бир қатор давлат ва тижорат тузилмалари билан фаол ҳамкорлик қилиб келади.

Интегритй ИСР мутахассиси Грег Гиллингернинг фикрича, Россия аппаратларининг ҳаракатлари “яқинлашиш операциялари” билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу амалиёт сунъий йўлдошларни текшириш, кузатиш ёки орбитада аниқ манёвр қилиш технологияларини синовдан ўтказиш учун қўлланилади. Ҳозирча ИСEЕ-Х36 га нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чоралари қайд этилмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.