Сингулярлик яқин: Google DeepMind раҳбари сунъий интеллект келажагини башорат қилди

Сингулярлик яқин: Google DeepMind раҳбари сунъий интеллект келажагини башорат қилди

Google DeepMind бош директори Демис Ҳассабис сунъий интеллект ривожланишидаги муҳим бурилиш нуқтаси — технологик сингулярлик даври яқинлашаётганини маълум қилди. Google И/О конференциясида Ахиос ҳаммуассиси Майк Аллен билан суҳбатлашган Ҳассабис, кучли сунъий интеллект агентларининг пайдо бўлиши ушбу жараённи тезлаштираётганини таъкидлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳассабис ўз фикрига мисол сифатида кечалари сунъий интеллект ёрдамида мини-видеоўйинлар яратаётганини келтириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, илгари бундай вазифаларни бажариш учун ойлаб вақт талаб этиларди. "Жорий йилда биз кўраётган ва фойдаланаётган тизимлар орқали бу ўзгаришларни амалда ҳис қила бошладик", — дея қўшимча қилди у.

Экспертнинг прогнозига кўра, умумий сунъий интеллект (Артифисиал генерал интеллигенсе, AGI), яни машиналар инсон даражасидаги ақл-заковатга эга бўладиган давр 2030-йилга бориб етиб келади. Ҳассабис сунъий интеллектнинг таъсири ҳали ҳам етарлича баҳоланмаётганини ва у саноат инқилобидан 100 баравар кучлироқ ўзгаришларга сабаб бўлишини қайд этди.

DeepMind раҳбари Силикон водийсидаги баъзи ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, машиналар дунёни эгаллаб олишига ишонмайди. Гарчи технология маълум хавфларни келтириб чиқарса-да, инсоният ундан илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг мураккаб муаммоларни ҳал қилишда самарали фойдаланишини таъкидлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.