Starlink Мобиле оддий мобил тармоқлар билан рақобатлашмоқчи

SpaceX компанияси Starlink сунъий йўлдош алоқасини шунчаки "фавқулодда вазиятлар учун ечим"дан оддий мобил тармоқларнинг тўлақонли муқобилига айлантиришни мақсад қилган. Компаниянинг ИПО олдидан тайёрланган ҳужжатларига кўра, гап директ-то-смартпҳоне технологияси, яни оддий смартфонларни махсус ускуналарисиз тўғридан-тўғри сунъий йўлдошларга улаш ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирда Starlink Мобиле асосан операторлар қамрови бўлмаган ҳудудларда хабар алмашиш ва базавий алоқа учун ишлатилади. Бироқ SpaceX вақт ўтиши билан сунъий йўлдош алоқаси сифати ҳатто шаҳар шароитида ҳам ер усти мобил тармоқлари билан тенглашишига ишонмоқда. Бунинг учун компания сунъий йўлдошлар гуруҳини фаол кенгайтирмоқда ва радиочастоталардан фойдаланиш имкониятларини кучайтирмоқда.
Хусусан, SpaceX уланиш барқарорлиги ва тезлигини ошириш учун Американинг ЭчоСтар компанияси спектридан фойдаланишни режалаштирмоқда. Компания вакилларининг таъкидлашича, маҳсулот хусусиятлари яхшилангани сари, мижозлар қишлоқ, шаҳар атрофи ёки мегаполисда бўлишидан қатъи назар, айнан Starlink хизматларини афзал кўришлари учун кураш олиб борилади.
Ҳозирча телекоммуникация гигантлари, жумладан SpaceX ҳамкори Т-Мобиле ҳам сунъий йўлдош алоқасини фақат қиммат тарифлар учун қўшимча опсия сифатида кўрмоқда. Т-Мобиле раҳбари Срини Гопалан май ойида сунъий йўлдош трафиги умумий тармоқ ҳажмининг атиги 0,0002 фоизини ташкил этганини маълум қилди. Шунга қарамай, SpaceX бир неча йилдан сўнг сунъий йўлдошлар оддий база станциялари каби одатий алоқа воситасига айланишига тикиш тикмоқда.













