Ugreen 160 В қувватли ва беш портли ихчам қувватлагични тақдим этди

Хитойнинг Ugreen компанияси галлий нитриди (ГаН) технологиясига асосланган, умумий қуввати 160 В бўлган янги қувватлаш қурилмасини намойиш қилди. Қурилма бешта порт билан жиҳозланган бўлииб, бир вақтнинг ўзида бир нечта гаджетни қувватлаш имконини беради. Янги маҳсулотнинг нархи 279 юанни (тахминан 40 доллар) ташкил этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Қурилманинг ўзига хос жиҳати ундаги ўрнатилган дисплейдир. Бу экран реал вақт режимида қувватлаш параметрларини: жорий қувват, портлар ўртасидаги энергия тақсимоти ва тезкор қувватлаш протоколлари ҳолатини кўрсатиб туради. Бу фойдаланувчига уланган гаджетлар ўртасида энергия қандай тақсимланаётганини бевосита кузатиш имконини беради.
Қувватлагич тўртта USB-C ва битта USB-А портига эга. Компаниянинг таъкидлашича, СмартЧарге тизими уланган қурилмаларнинг эҳтиёжларини автоматик равишда аниқлайди ва қувватни динамик тарзда тақсимлайди. Битта USB-C портидан фойдаланилганда максимал қувват 140 В га етади, бу эса кучли ноутбукларни ҳам қувватлаш учун етарлидир.
Барча бешта портдан бир вақтда фойдаланилганда максимал қувват 155 В ни, бир нечта USB-C портлари ишлатилганда эса 160 В ни ташкил қилади. Қурилманинг вазни бор-йўғни 320 граммга тенг. Шунингдек, Ugreen компанияси металл корпусли, 1,47 дюймли эможи-экранга эга 10 000 мАс сиғимли Ugreen ПБ610 ташқи аккумуляторини ҳам тақдим этди.













