Airбус янги самолётларни лойиҳалаш учун 100 млн евролик суперкомпьютер қурди

Европанинг авиация гиганти Airбус компанияси Франция ва Германияда жойлашган янги тақсимланган суперкомпьютер инфратузилмасини ишга туширди. Булл провайдери билан тузилган 100 миллион евролик беш йиллик шартнома доирасида амалга оширилган ушбу лойиҳа компаниянинг ҳисоблаш қувватларини бирданига уч баробарга ошириш имконини берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тизим БуллСеқуана ХҲ3000 модулли архитектурасига асосланган бўлиб, унинг таркибига AMD ва NVIDIA компанияларининг CPU ҳамда GPU процессорлари киритилган. Маълумотларни сақлаш тизими IBM Спектрум Скале технологияси асосида қурилган, тармоқлараро юқори тезликдаги алоқани эса ҳар бир порти 400 Гбит/с ўтказувчанликка эга NVIDIA ИнфиниБанд НДР архитектураси таъминлайди.
Гарчи ускуналар Тулуз ва Гамбург шаҳарларида жисмонан алоҳида жойлашган бўлса-да, улар ягона вазифалар режалаштирувчиси бошқарувида яхлит виртуал кластер сифатида ишлайди. Airбус ушбу қувватлардан фуқаролик самолётлари ва вертолётларининг “рақамли эгизакларини” яратиш, мураккаб аэродинамик ҳисоб-китоблар ва фюзеляжларнинг акустик синовларини ўтказишда фойдаланади.
Лойиҳа юқори энергия самарадорлиги билан ҳам ажралиб туради. Maxсус суюқлик орқали совутиш тизими ёрдамида серверлардан чиқадиган ортиқча иссиқлик Airбус маъмурий биноларини иситишга йўналтирилади. Бу эса технологик жараённинг экологик барқарорлигини таъминлайди.













