Биткоин курси илк бор 5000 доллардан ошди

Биткоин курси илк бор 5000 доллардан ошди
Bitcoin криптовалютаси курси 2 сентябрга ўтар кечаси илк бор бир донаси учун 5000 долларлик кўрсаткичдан ўтди. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.

Биткоиннинг турли биржалардаги қийматини кузатиб борувчи CоинДеск сайти маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан 7:25 атрофида криптовалюта курси 5000 долларлик кўрсаткичдан ўтган, бироқ орадан 10 дақиқа ўтиб, яна пастлай бошлаган.

Ушбу хабар тайёрланаётган вақтда биткоин қиймати 4 565 долларгача тушган эди.

CоинДескнинг қўшимча қилишича, бир биткоиннинг энг юқори курси Хитойнинг ОКCоин биржасида қайд этилган — у ерда криптовалюта қиймати 5 149 долларгача кўтарилган.

Биткоин 4000 долларлик довонни 13 августда, ундан бир ҳафта аввал эса 3000 долларлик кўрсаткични босиб ўтган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.