iPhone 8 ва iPhone X энг зўр Android-смартфонлардан икки карра ўзиб кетди

iPhone 8 ва iPhone X энг зўр Android-смартфонлардан икки карра ўзиб кетди
Янги Apple A11 Bionic чипсети синовларининг илк натижалари пайдо бўлганидан буён компаниянинг янги смартфонлари ҳақиқатан харидоргир бўлиши аён бўлганди. Бироқ Hi-Tech\'да таъкидланишича, iPhone 8 ва iPhone X смартфонларининг Geekbench кросс-платформа синовида Samsung Galaxy S8, Note 8 ёки S8 + қурилмаларидан икки карра ўзиб кетиши кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмаган.

Geekbench тестларида Android ва iOS\'даги барча топ қурилмалар энди 10 нанометрли чипсетларни намойиш қилмоқда - Android\'да Snapdragon 835 ва Exynos 8895 бор, Apple\'нинг A11\'ли янги смартфонлари эса релизга қадар барча рўйхатларнинг энг юқори сатрларидан ўрин олиб улгурган. Жадвалда келтирилгандек, iPhone 8, 8 Plus ёки iPhone X\'нинг бир ядроли баҳолари Android смартфонларининг бари таклиф қилиши мумкин бўлганидан-да икки каррадан кўпроқ ва кўп ядроли тестлардагидан 50 фоиз юқори.
iPhone 8 ва iPhone X энг зўр Android-смартфонлардан икки карра ўзиб кетди
Фото: hi-tech.mail.ru

Ҳатто келгуси йил баҳорда Android-флагманларнинг 7/8-нанометрга ўтишини кўрсак ҳам, барибир, улар бундай натижаларга эриша олмайди.
iPhone 8 ва iPhone X энг зўр Android-смартфонлардан икки карра ўзиб кетди
Фото: hi-tech.mail.ru

Шу тариқа, Apple A11 Bionic - айни вақтда тўлдирилган реалликни шакллантириш ва бир сония ҳам иккиланмай, тезлиги 60 кадрга тенг 4K видеоларни олишга қодир чипсетлар \"киборги\" ҳисобланади.

Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.