Apple'да илк бор: iPhone X эксклюзив рингтонга эга бўлди

Apple'да илк бор: iPhone X эксклюзив рингтонга эга бўлди
Бразилиялик блогер Гильерме Рембо Twitter\'да Apple компаниясининг янги iPhone X смартфонлари қўнғироғининг мусиқаси билан бўлишди.

Рингтон \"Кўзгу\" (Reflection) номини олган бўлиб, у компаниянинг бошқа смартфонларида бўлмайди. Янги махсус рингтон гардишсиз моделнинг ўзига хослигини яна бир бор тасдиқлайди.

У қандай жаранг сочади дейсизми? Эшитиб кўринг.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, бу компания смартфони эксклюзив рингтон олган биринчи ҳолат. Таъкидлаш жоизки, iPhone 7, 8 каби смартфонлар эгалари ҳам ўз хоҳишларига кўра ушбу мусиқани интернетдан юклаб олишлари мумкин бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.