Huawei 1700 евро турувчи смартфон тақдим қилди

Huawei 1700 евро турувчи смартфон тақдим қилди
Huawei 27 мартда янги смартфонлари тақдимотини ўтказди. Тақдим қилинган смартфонлардан бири Mate RS Porsche Design премиум-флагмани бўлди.

Смартфон 40, 20 ва 8 Мпли учта орқа камера ва 24 Мпли олд камера олган. У шунингдек 6 дюймли AMOLED-экран билан жиҳозланган.

Қурилманинг унумдорлиги учун Kirin 970 процессори жавоб беради. Флагман смартфон 4000 мА-соат сиғимга эга аккумулятор ва тезкор қувватланиш технологияси олган.

Смартфон доимий хотираси 256 Гб ва 512 Гб бўлган икки версияда таклиф қилинади: биринчисининг нархи 1695 еврони, иккинчисиники эса 2095 еврони ташкил қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.