Янги «iPhone» 2 та сим-картали бўлади

Янги «iPhone» 2 та сим-картали бўлади
«Apple» Хитой бозорини забт этиш учун ўз смартфонларини иккита сим-картали қилиб чиқаради, деб ёзади \"Хабар\" нашри.

Мутахассислар буни янги «iOS 12»нинг бета-версиясида аниқлашди: унинг кодида «Иккинчи сим-карта» статуси бор. Икки сим-картали қурилма куз фаслида тақдим этилади, деб хабар бермоқда «9to50mac».

Маълумки, «айфонлар» пайдо бўлганидан бери битта сим-картани қўллаб келади. Янги функция «iPhone» учун рақобат кучли Хитой бозорига янада кириб боришга йўл очади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.