Телефонни ўғирланмаганлигини қандай текшириш мумкин?

Телефонни ўғирланмаганлигини қандай текшириш мумкин?
Биринчи апрелдан бошлаб телефон сотиб олишдан аввал қурилма IMEI-коди мақомини тўғрилигини – uzimei.uz тизимининг расмий сайтидан текшириб олиш тавсия этилади. Бу “Xabar.uz” маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, аввал IMEI рақамини олиш керак. Уни олиш учун телефон клавиатурасида *#06# терилади ва уни сайтда кўрсатилган майдончага қўйиб, текширилади. Текшириш хизмати мутлақо бепул.

IMEIни киритганингиздан сўнг, агар қурилма «қора рўйхат»да турмаса, қуйидаги хабар келади: «Сиз киритган IMEI рақами GSM Халқаро ассоциациясида белгиланган тавсияларга мос келди. Фойдаланиш рухсат этилди».

Шу орқали қурилма «қора рўйхат»дами ёки йўқми аниқлаб олиш имкони бўлади.

Аввалроқ 1 апрелдан Ўзбекистонда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.